05.10.2026

Ҳаёт Ашуров IBAC бошқарувчи ҳамкори

Ҳаёт Ашуров IBAC бошқарувчи ҳамкори Бизнесда хато арзон турмайди. Айниқса солиқ масаласида: биргина эътиборсизлик энг кучли стратегияни ҳам хавф остига қўяди.

Кўп йиллик амалиётимда бир хулосага келдим: аудит ҳужжат текшириш ёки мажбурий ҳисобот эмас. Бу раҳбарни хавф юз бермасидан олдин огоҳлантирадиган восита.

Мижоз биздан ҳисобот эмас, хотиржамлик сотиб олади. Раҳбар бизнесини ишониб топширар экан, ортида аниқ ҳисоб-китоб ва жавобгарлик туриши шарт.

Ишда учта нарсага таянаман: аниқ рақам, кўринадиган натижа ва янгиланиб турадиган билим.

Бизнес тасодифга қурилмайди. У тизимга ва тўғри танланган жамоага қурилади.